6 Январ 2024 йил 3291

“Фарғона-Чимён” автомобиль йўлидаги яна бир чорраҳага светофор қурилмаси ўрнатилди

Автомобиль йўллари кесишмасида йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш мақсадида Фарғона тумани ҳудудидан ўтган 4Р-146 “Фарғона-Чимён”  ва 4К-849 “Саткак-Оқбилол-Новкент”  йўллари кесишган чорраҳага светофор қурилмаси ва ёритиш чироқлари ўрнатилди. 

Тўлиқ ишга туширилган мазкур қурилма, йўл ҳаракати билан боғлиқ кўнгилсиз ҳодисаларни олдини олишга хизмат қилади. 

Шунингдек, ҳудуддаги дарахтлар буталиб, кўриш даражаси оширилди ва чорраҳани кенгайтириш ишлари олиб борилди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech