Фаҳрийлар ҳамиша эътиборда.
Инсон қайсики соҳада меҳнат қилмасин, ҳалол ва жонкуяр бўлса, ҳамиша атрофдагилар ва шогирдларининг ҳурматига сазовор бўлади.
Ички ишлар фаҳрийси истеъфодаги подполковник Таваккалжон Раҳматуллаев ҳам ана шундай инсонлардан бири. 17 февраль санасида 60 ёшни қарши олган бу инсон 22 йилдан зиёд Фарғона вилояти ИИБда самарали меҳнат қилди. Ўзидан бой тажриба, касбига содиқ шогирдларни тарбиялаб қолдирди.
Вилоят ИИБ раҳбарияти Таваккалжон Раҳматуллаев яшаётган хонадонда бўлишиб, уни таваллуд айёми билан муборакбод этдилар. Бир пиёла чой устида дилдан суҳбат қурилилиб, хизмат фаолиятидаги эсда қоларли ширин хотиралар эсланди.
– Мен, ҳалқимиз тинчлиги, осойишталигини сақловчи инсон сифатида Ички ишлар органларида хизмат қилганимдан фаҳрланаман дейди,у.
Дарҳақиқат, эзгу амал, эзгу иш, ҳеч қачон эсдан чиқмайди. Келажак авлодга ибрат бўлади.
Жойларда бу каби тадбирлар давом этмоқда.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати