27 Декабр 2024 йил
2437
Ходимлар «Эркин Воҳидов мемориал музейи»га ташриф буюришди
28-декабрь - Ўзбек шоири, драматурги, адабий таржимони Эркин Воҳидовнинг таваллуд топган кун.
Шу муносабат билан “Маънавият маршрути” лойиҳаси доирасида Ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш концепциясида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида вилоят ички ишлар органларида хизмат қилаётган жами 20 нафар ходимлар Марғилон шаҳрида жойлашган «Эркин Воҳидов мемориал музейи»га ташриф буюрилди. Тадбир давомида ходимлар адибнинг босиб ўтган ҳаёт йўллари ҳамда ёрқин ижоди билан яқиндан танишдилар.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати