3 Сентябр 2023 йил 6079

ЭЪЛОН!

Фарғона ва Қўқон шаҳар ички ишлар органлари таркибидаги профилактика инспекторининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчиси лавозимларига Фарғона ва Қўқон шаҳрида доимий рўйхатда турувчи, олий маълумотга эга, ёши ўн саккиздан кичик ва йигирма еттидан катта бўлмаган ҳамда соғлиғининг ҳолати ва жисмоний тайёргарлиги бўйича ходимнинг хизмат мажбуриятларини бажаришга қодир бўлган, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари танлов асосида қабул қилинади.

Номзодларнинг бўйи 165 см.дан паст бўлмаган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида муддатли ҳарбий хизматни ёки сафарбарлик чақирув резервида ҳарбий хизматни ўтаган эркаклар қатнашишлари мумкин.

Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар 2023 йилнинг 4 сентябрь кунидан 15 сентябрь кунига қадар Фарғона ва Қўқон шаҳар ИИБ Кадрлар билан таъминлаш хизматига мурожаат этишлари лозим.

Номзодлар ўзлари билан “фуқаролик паспорти”, “ҳарбий гувохномаси”, диплом ва иловасини аслини олиб келишлари шарт.

Мурожаат учун телефон: Фарғона шаҳар 73-244-31-11.

Қўқон шаҳар     73-542-31-81.

Фарғона вилояти ИИБ маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати

Text to speech