9 Май 2022 йил 9465

ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ ХИЗМАТИГА НОМЗОДЛАР ТАНЛОВИНИ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ.

Ички ишлар органлари таркибидаги Патруль-пост хизматининг сафдорлик лавозимларига танлов асосида, ихтиёрий тартибда, Фарғона вилоятида доимий рўйхатда турувчи, ёши ўн саккиздан кичик ва ўттиздан катта бўлмаган, шу жумладан ўттиз ёшдаги ҳам, ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ АКАДЕМИК ЛИЦЕЙЛАРИ, ҲАРБИЙ-АКАДЕМИК ЛИЦЕЙЛАР БИТИРУВЧИЛАРИ, ПРОФИЛАКТИКА ИНСПЕКТОРЛАРИНИНГ ЁРДАМЧИЛАРИ, ШУНИНГДЕК, ОЛИЙ МАЪЛУМОТГА ЭГА ЁКИ СИРТҚИ ТАЪЛИМ ШАКЛИДА ТАҲСИЛ ОЛАЁТГАН, соғлиғининг ҳолати ва жисмоний тайёргарлиги бўйича ходимнинг хизмат мажбуриятларини бажаришга қодир бўлган, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари қабул қилинади.
Бунда, бўйи 170 см.дан паст бўлмаган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида муддатли ҳарбий хизматни ёки сафарбарлик чақирув резервида ҳарбий хизматни ўтаган эркаклар ҳамда бўйи
165 см.дан паст бўлмаган аёллар қатнашишлари мумкин.
Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар
2022 йилнинг 10 май кунидан 20 май кунига қадар, Фарғона вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизматига мурожаат этишлари лозим.
Номзодлар ўзлари билан “биометрик паспорти ёки идентификация ID-картаси” (нусхаси билан), “ҳарбий ва ҳайдовчилик гувоҳномалари”, дипломларини ҳамда доимий яшаш жойи бўйича рўйҳатга олинган жойидан белгиланган намунадаги соғлиғининг ҳолати ҳақида маълумотнома (бўйининг баландлиги бўйича антропометрик параметри кўрсатилган ҳолда) олиб келишлари талаб этилади.

Мурожаат учун телефон: 73-244-15-56.

ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ИШЛАР ВА КАДРЛАР БИЛАН ТАЪМИНЛАШ ХИЗМАТИ

Text to speech