18 Июн 2025 йил 1773

Қувасой шаҳрида “Долзарб 90 кунлик” доирасида вояга етмаган  ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган учрашув ўтказилди

Маълумки, Давлатимиз раҳбари  ташаббуси билан “оғир” тоифадаги ёшлар ички ишлар органлари раҳбарларига бириктирган бўлиб, ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш, уларни миллий ва умуминсоний қадриятларига ҳурмат ғояси атрофида бирлаштириш мақсадида жойларда турли тадбирлар ва учрашувлар ўтказилмоқда.

Қувасой шаҳар ИИБ бошлиғи, шаҳар ҳокими ўринбосари, таълим тизимига масъул раҳбарлар ва “оғир” тоифадаги ёшлар иштирокда ташкил этилган учрашувда ҳам  ана шу масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.

Мактабларда ташкил этилган кундузги оромгоҳларда ватанпарварлик тадбирлари ва спорт мусобақаларини мунтазам ташкил этиш, бундай тадбирларга, айниқса, жиноят ва ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил бўлган ўқувчиларни жалб этиш зарурлиги алоҳида таъкидланди.

Янги ўқув йили бошлангунига қадар  мактаблардаги 8-9-10-11-синф ҳоналарига юздан таниб олиш имкониятига эса Facе-ID камераларини ўрнатиш бўйича топшириқлар берилди.

 
Фарғона в
илоят ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech