30 Апрел 2025 йил
147
Фарғона шаҳрида "Давомат" тадбири ўтказилди
Вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари, подполковник Ф.Усаров томонидан Фарғона шаҳридаги 27-сонли мактабида ўқувчилар билан жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишга қаратилган "Давомат" тадбири ўтказилди.
Мактабнинг 8-11 синф ўқувчилари билан профилактик суҳбатлар олиб борилди. Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларининг олдини олиш, ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган муҳим амалий қадамлар ишга солинди.
Бу каби тадбирлар ёшлар орасида ҳуқуқий маданиятни шакллантириш, уларда жиноят ва ҳуқуқбузарликлардан ҳушёрликни таъминлашга ёрдам беради.
Мақсад эса, ёшлар учун хавфсиз ва соғлом жамият яратиш.
Фарғона вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати