2 Ноябр 2023 йил 1049

Қўқон шаҳрида “Давомат”, “Ўсмир” ҳамда “Тиғ” тадбирлари  ўтказилмоқда

Қўқон шаҳар ИИБ ЖХХ ҲПБ ВЕМБ томонидан  “Давомат”, “Ўсмир” ҳамда “Тиғ” тадбирлари самарали ўтказилмоқда. Шу мақсадда 15 нафар ИИБ ходимларидан  иборат 4 та ишчи гуруҳга шакллантирилган. 

Тадбирлар асосан шаҳардаги мавжуд  бозорларга, мактабларда ташкил этиляпти. Аниқланган вояга етмаганларнинг шахсига ойдинлик киритиш мақсадида фильтр гуруҳлари  ҳам фаолият олиб бормоқда.

Ўтказилган тадбирнинг дастлабки бир кунида Қўқон шаҳар деҳқон бозорига жалб этилган ходимлар томонидан ўқиш ва дарс машғулотларига қатнашмасдан турли савдо-сотиқ ишлари ҳамда мақсадсиз юрган 125 нафар вояга етмаганлар аниқланди.

Аниқланган  31 нафар ёшларнинг ота-онаси ёки уларни ўрнини босувчи шахсларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 47-моддасига асосан баённома расмийлаштирилиб, тилхат асосида топширилди.

Шунингдек, шаҳардаги 4, 19, 5, 37, 9, 44, 43 ҳамда 21-сонли умумтаълим мактабларида “Давомат”  ҳамда “Тиғ” тадбири ташкил этилди.

Мазкур жараёнда 4-умумий ўрта таълим мактаби 9-синф ўқувчисининг ёни холислар иштирокида кўздан кечирилганда, ўткир тиғли пичоқ борлиги аниқланиб, унинг ота-онасига нисбатан  маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Жиноят  содир қилишга мойиллиги борлиги ҳамда муқаддам ҳуқуқбузарлик содир этган вояга етмаганлар билан профилактик суҳбат олиб борилиб, расмий огоҳлантирилди.

Тадбир уюшқоқликда давом эттирилмоқда.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech