12 Феврал 2024 йил 870

Данғара тумани ҳудудида тунги профилактик тадбирлар олиб борилмоқда

Данғара тумани ҳудудида тунги вақтда тезкор-криминоген вазият барқарорлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг барвақт олдини олишга қаратилган тадбирларга   туман ИИБ, ЙҲХГ ва ППХ, ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлар  ҳамда жамоатчилик вакиллари жалб қилинди.

Тунги хизматга бириктирилган ходимлар билан йўриқнома ўтказилиб,  савдо дўконларини ўз вақтида ёпилишини таъминлаш, ИИБ ҳисобида турган шахсларнинг чекловларга амал қилаётганлигини, шунингдек, корхона, ташкилот ва муассасалардаги тунги навбатчиликларни ўрганишга алоҳида эътибор қаратилди.

Тадбир давомида жами 14 та объектлар, яъни, 11 та умумий овқатланиш шахобчалари, 10 та корхона, ташкилот ва муассасалардаги тунги навбатчилик аҳволи текширилди.  

Пробация гуруҳи ҳисобида турувчи озодликдан чеклаш жазосини ўтаётган маҳкумларнинг яшаш хонадонлари ўрганилди.

Бундан ташқари, тунги пайтда бемақсад юрган фуқаролар билан хушёрлик ва синчковлик билан профилактик суҳбатлар ўтказилди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech