5 Август 2024 йил 1969

Данғара тумани ҳудудида ўтказилган тунги тадбирлар 

Туманда ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, жиноятчиликка қарши кураш, содир этилган жиноятларни иссиқ изидан фош этиш, жамоат тартиби ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва жазо муқаррарлигини таъминлаш борасида туман ИИБ ходимларига раҳбарият томонидан хизмат олди йўриқномаси ўтказилди.

Тунги тадбирда 25 та маъмурий ҳуқуқбузарликлар аниқланиб чоралар кўрилди.30 нафар тоифадаги шахслар текширилди.

Туман ҳудудида жойлашган чойхона, ошхона, тунги кафе ва барлар, балиқхоналар, спиртли махсулотлар билан савдо қилувчи дўконларини белгиланган вақтида хизмат фаолиятини тўхтатилиши таъминланишига алоҳида эътибор қаратилди.

Пробация хизмати ходимлари томонидан назоратда  туриб, озодликни чеклаш жазосини ўтаётган 10 нафар шахслар текширилиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди. Йўл ҳаракат хавфсизлиги бўйича 10 та ҳуқуқбузарликлар аниқланди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech