17 Феврал 2024 йил 1202

Данғара туманида тунги хизмат ташкил этилиб, ҳуқуқ-тартибот органлари билан ҳамкорликда ҳудудларда бир қатор тадбирлар амалга оширилди

Данғара тумани ҳудудида ўтказилган “Тун” махсус тадбири давомида МЖТКнинг 187-моддаси 21 та, МЖТКнинг 183-моддаси 3 та ҳуқуқбузарларга маъмурий баённомалар расмийлаштирилди. Бундан ташқари, ЙҲХ соҳаси бўйича аниқланган қоидабузарликлар 17 та бўлиб, шундан жарима майдонига олиб кирилганлар 6 та, қайта жиҳозлаш 2 та, бошқа қоидабузарликлар 15 та .

Тадбир давомида Пробация ҳисобида турган маҳкумлар текширилди ва тадбир давомида кўнгил очар жойлар, савдо шахобчалари ҳамда ошхона ва чойхоналар беркитиш чоралари кўрилди.

Шунингдек жамоат жойида спиртли ичимлик истеъмол қилиб майда безорилик қилиб юрган фуқаролар туман марказида ташкил этилган хушёрхонага жойлаштирилиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Бундан ташқари корхона ташкилот қоровуллари текширилиб уларни ҳушёрликка чақирилди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech