20 Июн 2024 йил 4129

Вилоят ИИБ раҳбарияти томонидан Данғара туманида сайёр қабул ўтказилди

Маълумки, мунтазам ўтказиб борилаётган сайёр қабуллар аҳоли муаммоларини жойида ўрганиш ва ҳал қилишда яхши самара бермоқда. 

Вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари, полковник Мансур Саттаров бугун Данғара туманида фуқаролар учун сайёр қабул ўтказди.

Қабулда, жами 15 нафар фуқаролардан мурожаатлар келиб тушди. Шундан 7 та масала жойида ижобий ҳал этилди. 2 та мурожаат тегишли ташкилотларга йўналтирилди, 3 таси бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилиб, яна 3 нафар шахсларнинг мурожаатлари назоратга олинди. Ижроси бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берилди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати


Text to speech