Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари, подполковник Ф.Усаров Данғара туманида ўрганишлар олиб борди
Жумладан, туман марказий шифохонасида ташкил этилган ҳушёрхона ҳамда марказий шифохонада яратилган шароитлар, объектларнинг иссиқлик тизими кўздан кечирилди. Йўл қўйилган камчиликларни бартараф қилиш бўйича кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, Ф.Усаров Данғара тумани ИИБ 1-сон ИИБ биносида бўлиб, ходимларнинг хизматга шайлигини ўрганди. Ҳудудларда жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Хизмат сифатини янада ошириш бўйича топшириқлар берди.
Шу куни Катта Аравон МФЙда ташкил этилган жамоатчилик назорати маскани фаолияти ҳам ўрганилиб, назорат масканида қилинган ишлар, ҳуқуқбузарликларни олдини олишдаги сайи-ҳаракатлар юзасидан зарурий тавсиялар бериб ўтилди.
Тадбирлар жойларда давом этмоқда.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати