24 Октябр 2025 йил 1233

Данғара тумани ИИБ бошлиғи сайёр қабул ўтказди

Фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳафта давомида кундалик меҳнат фаолият билан банд бўлган аҳолига қулайлик яратиш, уларнинг Ички ишлар органлари раҳбарлари билан очиқ мулоқот қилишларини таъминлаш мақсадида Данғара тумани ИИБ бошлиғи майор Бозорбоев Жахонгир Хаётжонович томонидан қабул ўтказилди.

Сайёр қабул давомида 42 нафар фуқаролардан турли масалаларда 18 мурожаатлар келиб тушди. Улардан 5 таси жойида  ижобий ҳал этилди 7 таси буйича хукукий тушунтириш берилди.

Қолган 6 та мурожаат бўйича комплекс ўрганиш талаб этилиши туфайли ижросини назоратга олиш ва ечимини таъминлаш бўйича масъулларга алоҳида вазифалар юклатилди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech