12 Феврал 2020 йил
666
ДАНҒАРАДА ЙЎЛ ҚОИДАСИГА АМАЛ ҚИЛМАГАН ҲАЙДОВЧИ БИР КИШИНИНГ УМРИГА ЗОМИН БЎЛДИ
2020 йил 11 февраль куни соат 13:30 ларда, Данғара тумани Хўжа қишлоғи ҳудудида, Тошкент вилояти Олмазор туманида яшовчи Ю.С. "Матиз" русумли автомобилини бошқариб, иккинчи даражали йўлдан асосий йўлга чиқаётганида, асосий йўлдан ҳаракатланиб келаётган Данғара тумани Хўжа қишлоғида яшовчи Ш.К. “Дамас” русумли автомобили билан тўқнашув содир этган. Натижада, “Дамас” автомобили ҳайдовчиси К.Ш “кўкрак қафаси қисилиши” ташхиси билан касалхонага ётқизилган. Кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан Ш.К. касалхонада вафот этган.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати