Фарғона вилояти ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси томонидан Риштон туманининг Чўнғара қишлоғида манзилли хизмат ташкил этилди
Фарғона вилояти ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси масъул ходимлар иштирокида вилоятимизнинг эксклав ҳудуди ҳисобланган Риштон тумани Чўнғара қишлоғида яшовчи фуқароларини Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг идентификацияловчи ID-картаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспорти билан таъминлаш мақсадида мобил кўчма қурилма ҳамда махсус планшет ёрдамида манзилли хизмат кўрсатилди.
Ташкил этилган қабулда 16 ёшга тўлганлиги муносабати билан 17 нафар фуқароларга ID-карта расмийлаштириш учун, 11 нафар фуқароларга хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш учун талабномалар шакллантирилди.
Шунингдек, ёши кексалиги, ногиронлиги ёки бошқа сабабларга кўра Фарғона вилояти ИИБ МваФРБ ҳамда унинг қуйи бўлимларига келиб, мурожаат қилиш имконияти чекланган фуқароларга яшаш хонадонларига бориб, манзилли хизмат кўрсатиш мунтазам равишда амалга оширилмоқда.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати.