Бувайда тумани ҳудудида ўтказилган тунги тадбирлар юзасидан
Тунги тадбирлар давомида бемақсад юрган 26 нафар фуқаролар
билан профилактик суҳбат олиб борилди ва маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган 13
нафар шахсларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.
8 нафар фуқароларга жамоат жойида спиртли ичимлик ичган
ҳолда юрганликлари учун маъмурий баённома расмийлаштирилди.
Тунги хизмат ходимлари томонидан ошхона ва бошқа аҳоли
гавжум жойлар белгиланган вақтда беркитилди.
Пробация ҳамда ҲПБда назорат остида турган 6 нафар шахсларни
яшаш хонадонларига бориб, суд томонидан белгиланган чекловларга амал қилиши
текширилди.
Йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш борасида 10 та
қоидабузарлик ҳолатлари аниқланиб, маъмурий баённомалар расмийлаштирилди. 10 та
транспорт воситалари жарима майдонига жойлаштирилди. 1 та маст ҳолатда
автотранспорт воситаси бошқарган фуқаро аниқланиб, маъмурий баённома расмийлаштирилди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати