4 Сентябр 2024 йил 10239

Билимлар куни тадбирларида генерал-майор Азизбек Икрамов ҳам иштирок этди

Ёзги таътил ҳам тугаб, боалар интиқиб кутилган янги ўқув йили мавсуми ҳам бошланди. Бу йил 1-синфга қабул қилинган жажжи болажонлар кўнгилларида бир олам завқ билан мактаб аталмиш улуғ даргоҳга кириб келдилар.

Дарҳақиқат, “Ёшликда олинган билим тошга ўйилган нақш кабидир”, дейилади. Зеро, ушбу улуғ даргоҳларда олинган билимлар ёшларнинг эртанги истиқболини белгилайди. Жамиятга керакли ва етук инсон бўлиб камол топишларига илк пойдевор бўлиб хизмат қилади.

Вилоятимизда ҳам Билимлар куни тадбирлари катта кўтаринкиликда ўтказилди.

Қўқон шаҳрида ўтган ана шундай анжуманларда вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Азизбек Икрамов ҳам иштирок этди.

Билимлар куни тадбири давлатимиз мадҳияси садолари билан бошланди.

Бошқарма бошлиғи ўқувчиларни Мустақиллик байрами ва Янги ўқув йилининг билан самимий қутлаб, бошланаётган ўқув йилида ҳам уларнинг юксак марраларни эгаллашларига, фан сирларини қунт билан ўзлаштиришларига ишонч билдирди. Мазкур жараёнда ёшларга таълим ва тарбия бериб келаётган педогог-ходимларнинг шарафли ва машаққатли фаолиятига муваффақият тилади.

Тадбир давомида ўқувчилар томонидан саҳна кўринишлари намойиш қилинди. Янграган шеър ва қўшиқлар ушбу тадбирга ўзгача файз киритди.

Қўқон шаҳридаги мазкур 1-сонли умумтаълим мактабида ҳам ёшлар учун барча қулайликлар яратилган, инновацион технологиялар жорий қилинган. Синф хоналари кузатув камералари билан жиҳозланган ва cитуатцион марказга интеграция қилинган. Бошқарма бошлиғи мазкур имкониятлар билан танишиб, ундан самарали фойдаланиш бўйича ўз тавсияларини берди.

Шунингдек, шаҳардаги бир қатор мактаблардаги ана шундай тадбирлар иштирок этди. Ўғил-қизлар билан суҳбат қурди. Ёшларни ҳамиша ҳамжиҳат бўлишга, ўқиб изланишга, Ватанни севишга, тинчлик ва осойишталикни қадрлашга, тил ўрганишга, халқимизнинг бой ўтмиши ва тарихида хабардор бўлишга чорлади. 1 синф ўқувчиларига Президент совғаларини топширди.

Дарҳақиқат, 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида таълимни ва инсон капиталини ривожлантириш асосий вазифалардан бири сифатида ўрин олган.

Зеро, фарзандлари билимли юртнинг келажаги ҳам буюк бўлади. Ўйлаймизки, катта орзу истаклар дебочаси ҳисобланган бугунги билимлар куни тадбирлари ёшларнинг ўғил-қизларнинг хотирасига муҳрланиб, уларни янги имкониятлар ва муваффақиятларга етаклайди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech