19 Апрел 2025 йил 1912

Тошлоқ туманида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида волейбол бўйича “Ички ишлар вазири кубоги” маҳалла босқичи бошланди

Жорий йилнинг апрель ойида Тошлоқ туманида жойлашган 5-сонли умумтаълим мактаби спорт майдонида “Беш ташаббус олимпиядаси” доирасида муҳим спорт тадбири – “Ички ишлар вазири кубоги” учун мусобақанинг маҳалла босқичи тантанали равишда старт олди. Ушбу мусобақа маҳаллалардаги ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, уларни оммавий спортга жалб этиш ҳамда фуқаролар ўртасида ҳамжиҳатлик ва дўстликни мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилмоқда.

Тадбирнинг очилиш маросимида Тошлоқ тумани ҳокими ҳамда туман ички ишлар бўлими бошлиғи иштирок этдилар. Улар ёшларга муваффақият ва фаол иштирок тилаб, мусобақанинг аҳамияти ва мақсадлари ҳақида тўхталиб ўтдилар.

Мусобақа низомига кўра, беллашувлар 16–21 ёш ҳамда 22–30 ёш тоифалари бўйича алоҳида ўтказилади. Қатнашувчи жамоалар ўртасида адолатли рақобатни таъминлаш мақсадида қуръа ташлаш орқали гуруҳларга ажратиш амалиёти жорий қилинди. Мусобақалар давомида жамоалар спортнинг волейбол тури бўйича ўзаро куч синашиб, туман босқичига йўлланма учун кураш олиб борадилар.

Ушбу тадбир ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, жисмоний фаолликни ошириш ва спорт орқали ватанпарварлик ҳиссини юксалтиришда муҳим аҳамият касб этади.

Навбатчилик қисми

102

Ишонч телефони

1102

© 2025. Барча хуқуқлар химояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.fviib.uz сайти кўрсатилиши шарт
Сайт яратувчиси: Online Service Group
Text to speech

Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:

Матн хато билан:

Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия: