«Беш ташаббус олимпиадаси» доирасида маҳалла ёшлари ўртасида спортнинг волейбол тури бўйича “Ички ишлар вазири кубоги” мусобақаларининг вилоят босқичи кўтаринки руҳда ўтказилди
Жорий йилнинг 30 октябрь куни Фарғона шаҳрида «Беш ташаббус олимпиадаси» доирасида маҳалла ёшлари ўртасида спортнинг волейбол тури бўйича “Ички ишлар вазири кубоги” мусобақаларининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Мазкур нуфузли мусобақада вилоятимизнинг барча шаҳар-туман босқичларида ғолиб бўлган маҳалла жамоалари иштирок этишди.
16 ёшдан 21 ёшгача бўлган спортсевар ёшларни ўзида бирлаштирган беллашувлар қизғин ва муросасиз курашлар билан томошабинлар олқишига сазовар бўлди.
Натижада энг моҳир ва чаққон спортчилардан таркиб топган жамоалар шоҳсупанинг юқори поғонасини эгаллади.
Жумладан, ўғил болалар ўртасидаги баҳсларда Тошлоқ тумани волейболчилари фахрли биринчи, Қувасой шаҳри ҳамда Қўштепа тумани жамоалари иккинчи ва учинчи ўринларни қўлга киритди.
Қизлар ўртасидаги беллашувларда Фарғона тумани жамоаси 1 ўрин соҳибига айланган бўлса, Қўштепа ҳамда Бешариқ тумани жамоаларига 2 ҳамда учинчи ўринлар насиб этди.
Ғолиб жамоаларга вилоят ички ишлар бошқармаси ҳамда ёшлар сиёсати ва спорт бошқармаси томонидан эсдалик совғалари топширилди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати