Бешариқ туманида тезкор-профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда
Туман ҳудудида тунги хизматга ходимлар жалб қилинган хизмат олди йўриқномаси ўтказилиб, ходимлар томонидан тунги вақтларда бемақсад юрган 10 нафар шахслар аниқланиб, ушбу фуқароларни шахсига ойдинлик киритилди ҳамда улар томонидан ҳуқуқбузарлик ва жиноят содир этмасликлари тўғрисида огоҳлантирилди.
Тунги хизмат давомида 4 та спиртли ичимлик истеъмол қилиш, 2 та майда безорилик, 12 та бошқа турдаги ҳуқуқбузарликлар боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарликлар аниқланди. Ўтказилган тадбирлар давомида фуқароларга автомашина, велосипедларни, чорва ҳайвонлари ва бошқа буюмларини қаровсиз ва назоратсиз қолдирмасликлари бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.
Туман ҳудудидаги ўқув муассасалари, савдо дўконлари ва ташкилот қоровулларини хизмати текширилиб, хизмат вақтида ҳушёр туришликлари тўғрисида огоҳлантирилди.
Тадбир давомида жами 30 та объектлар яъни, 13 та умумий овқатланиш шохобчалари, 1 та кўнгилочар масканлар ва 16 та савдо ва маиший хизмат кўрсатиш объектлари текширилди.
Ана шундай тадбирлар туманнинг барча ҳудудларида ўтказилмоқда.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати