28 Ноябр 2023 йил 2139

Генерал-майор Азизбек Икрамов вилоятимизнинг энг чекка ҳудуди Бешариқ туманида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш йўналишида амалга оширилаётган ишлар билан танишди

Дастлаб бошқарма бошлиғи туман ИИБ маъмурий биносида бўлиб, ходимларнинг хизмат фаолиятини олиб бориши учун яратилган шарт-шароитлар, куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ҳамда ижрочилик интизоми билан танишди.

Бевосита маҳаллалар кесимида ўрганишлар давом эттирилиб, тумандаги "Ҳамид Олимжон" МФЙга хизмат кўрсатувчи профилактика катта инспектори хизмат хонасида маҳалла бешлиги билан учрашув ўтказилди. Маҳаллада жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, аҳоли фаровонлигини таъминлаш йўналишида амалга оширилаётган ишлар ўрганилди.

Мазкур маҳалладаги 2-сонли мактабгача таълим ташкилотида болалар тарбиясига эътибор, қишки мавсумни беталофат ўтказиш бўйича кўрилган чора-тадбирлар ҳам бошқарма бошлиғи эътиборидан четда қолмади.

Тадбир доирасида муқаддам судланган А.Қодировнинг яшаш хонадонида бўлиниб, унинг онаси билан суҳбатлашилди. Фарзандини соғлом турмуш тарзига қайтариш учун барча бирдек масъул эканлиги таъкидланди.

Ташриф давомида бошқарма бошлиғи Обод МФЙга хизмат кўрсатувчи профилактика инспектори, капитан М.Қурбоновнинг хизмат уйига ҳам ташриф буюрди. Ходимнинг оилавий шароитини ўрганди. Ушбу оила соҳибаси Н.Қурбонова трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйган. У ишлаб чиқарган маҳсулотлар кўздан кечирилди.

Шунингдек, генерал-майор А.Икрамов Бешариқ туманининг Тожикистон Республикаси билан чегарасидаги  "Андархон" чегара постига ҳам ташриф буюрди. Масъул ҳодимлар билан масканда амалга оширилаётган ишлар ўрганилди.

Хабарингиз бор, вилоятимизда “Долзарб 40 кунлик” профилактик тадбирлари ўтмоқда. 

Бошқарма бошлиғи туман ИИБда ташкил этилган тунги йўриқномада иштирок этиб, тадбир доирасида амалга оширилиши зарур бўлган чора-тадбирлар, ҳудудда криминоген вазият барқарорлигини таъминлаш каби бир қатор йўналишларда ходимларга керакли топшириқлар берди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech