24 Декабр 2024 йил 5494

Генерал-майор Азизбек Икрамов Бешариқ туманида Янги йил байрамига тайёргарлик ишларини бориб кўрди

Хабарингиз бор шу кунларда вилоят ИИБ бошлиғи, генерал-майор Азизбек Икрамов томонидан янги йил байрамини муносиб қарши олиш бўйича ҳудудларда амалга оширилаётган ишлар кўздан кечирилмоқда.

Вилоятимизнинг чекка ҳудуди Бешариқ туманида сектор раҳбарлари иштирокидаги ана шундай тадбирда, бошқарма бошлиғи халқимиз тинчлигини асраш,  байрамни муносиб қарши олишларига етарли шарт-шароит яратиш ИИО ходимлари олдидаги масъулиятли вазифа эканлигини тушунтирди.

Тумандаги байрам ўтказиладиган майдон, фуқаролар учун яратилган шарт-шароитлар, арзонлаштирилган озиқ-овқат ярмаркаларини ўрганди.

Ҳудудни кузатувга олиш, байрамни хавфсиз ташкил этиш бўйича тегишли топшириқлар берди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech