28 Декабр 2023 йил 3166

Бешариқ туманида 6.240.000 сўмлик пиротехника воситаларини сотаётган шахс қўлга тушди

Бешариқ туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган  тезкор тадбир давомида М.А Бешариқ тумани марказида жойлашган савдо дўкони олдида  ноқонуний равишда “Трения” номли 24.000 дона перотехника воситаларини 6.240.000 сўм эвазига сотаётган вақтида аниқланиб, ёнида бўлган ушбу перотехника воситалари холислар иштирокида баённома расмийлаштирилиб далилий ашё тариқасида олинди.   

Пиротехника воситалари инсон ҳаёти ва соғлиги учун хавфлидир. Ўзингиз ва ўзгаларни бундай воситалардан жабрланишига  асло йўл қўйманг!

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати


Text to speech