15 Октябр 2024 йил 2530

Бағдод тумани ҳудудида тунги тадбир давомида амалга оширилган ишлар юзасидан

Тадбир давомида Бедарак МФЙда мавжуд 39 та объектлар тўлиқ текширилди.

Тунги тадбир давомида  жиноят ва ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил бўлган 25 нафар шахслар билан профилактик суҳбат ўтказилди.

ЙПХ, ППХ ва Миллий гвардия ходимлари томонидан назорат рейдлар ўтказилиб, 30 та автотранспорт воситалари текширувдан ўтказилди, қоидабузарлик содир қилган фуқароларга нисбатан 12 та маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

Туман ИИБ Пробация гуруҳи ҳисобида бўлган озодликни чеклаш жазосини ўтаётган маҳкумларнинг яшаш хонадонлари текширилди.

"Тиғ" профилактик тадбири давомида 180 нафар фуқароларнинг ёни текширилиб, шундан 14 нафар фуқароларга касбий фаолияти билан боғлиқ бўлганлиги учун огоҳлантирилди, 1 нафарига ўткир тиғли пичоқни эҳтиётсизлик келтириб чиқарувчи ҳолатда олиб юрганлиги аниқланиб, ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Text to speech