15 Июн 2024 йил
4456
Фарғона вилояти ИИБ раҳбарияти Бағдод туманида сайёр қабул ўтказди
Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи, генарал-майор Азизбек Икрамовнинг Бағдод туманида ўтказган сайёр қабули чекка ҳудудларда яшовчи кўплаб фуқароларнинг узоғини яқин қилди.
Қабул давомида 21 нафар фуқаролардан турли масалаларда жами 21 та мурожаатлар қабул қилинган бўлиб, ҳар бир мурожаат тегишли мутахассислар иштирокида, жойида атрофлича ўрганиб чиқилди.
Эътиборлиси шундаки, мурожаатларнинг 7 таси шу ернинг ўзида ижобий ечим топди, 4 таси юзасидан фуқароларга малакали ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. Кўриб чиқиш муддат талаб этадиган 10 та мурожаатнинг ижроси назоратга олинди.
Бир сўз билан айтганда, ўтказилган сайёр қабул аҳолининг давлат органларига бўлган ишончини янада юксалтирди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати