Бағдод тумани ИИБ бошлиғининг ўринбосари “Энг яхши маънавий-маърифий ишлар тарғиботчиси” танловининг Республика босқичида фахрли 1-ўринни қўлга киритди
Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори, Ички ишлар вазирининг буйруғи ижросини таъминлаш, ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини янада ошириш, шахсий таркиб ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш, ходимларда мутолаа маданиятини юксалтириш, ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, шунингдек, тизимдаги маънавий-маърифий ишлар йўналишида фаолият юритаётган энг яхши раҳбар ходимларни аниқлаш мақсадида “Энг яхши маънавий-маърифий ишлар тарғиботчиси” танлови эълон қилинган эди.
Ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами арафасида мазкур танловнинг республика босқичи кўтаринки руҳда ўтказилиб, ғолиблар номи эълон қилинди.
Қувонарлиси шундаки, Фарғона вилояти Бағдод тумани ИИБ бошлиғининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, подполковник Элбек Долимов фахрли биринчи ўринни қўлга киритди.
Ғолиб ва совриндорлар ИИВ маданият саройида бўлиб ўтган тантанали байрам тадбирида Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов томонидан муносиб тақдирланди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати.