29 Март 2025 йил 437

Генерал-майор Азизбек Икрамов фуқаролар учун бошқарма биносида навбатдаги қабулни ўтказди

Аҳолини қийнаб келаётган муаммоларга ечим топиш, қонун устуворлигини таъминлаш мақсадида Ички ишлар органлари раҳбарлари билан очиқ мулоқотлар ташкил қилинмоқда. Бугун Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи генерал-майор Азизбек Икрамов томонидан фуқаролар учун бошқарма биносида қабуллар ўтказилиб, уларни мурожаатлари синчковлик билан ўрганилди.

Қабул давомида фуқаролардан жами 14 та мурожаатлар келиб тушди. Улардан 3 таси жойида  ижобий ҳал этилди. 2 та мурожаат юзасидан малакали ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Кўриб чиқиш талаб этилган 9 та мурожаатнинг  ижроси назоратга олинди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech