4 Июл 2025 йил 484

Генерал-майор Азизбек Икрамов Бешариқ ҳамда Фурқат туманларида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди 

Дастлаб бошқарма бошлиғи туман ИИБларида бўлиб, ходимларнинг хизмат шароити, рақамлаштириш жараёнларини кўздан кечирди. 

Шунингдек, Бешариқдаги “қизил" тоифага кирувчи Янги ҳаёт, Тошариқ Фурқат туманидаги Ардахшон ҳамда Навбаҳор маҳаллаларида маҳалла еттилиги билан учрашув ўтказди. 

Жиноятларнинг олдини олиш, аҳоли билан профилактик суҳбатларни кучайтириш, фуқароларни ҳуқуқий маданияти ошириш борасидаги ишларни янада жадаллаштириш кераклиги таъкидланди. Таълим муассасаларининг ҳолати кўздан кечирилди.

Асосли ёндашув, аниқ режалар асосида иш олиб бориш, маҳалла фаоллари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўртасида ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш бўйича топшириқ ва тавсиялар берилди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech