Фарғона вилояти “Аралаш жанг санъатлари ассоциацияси”нинг навбатдан ташқари сайлов-конференцияси бўлиб ўтди
Конференцияда дастлаб “Аралаш жанг санъатлари ассоциацияси” раҳбариятини сайлаш масаласи кўриб чиқилди.
Ўзбекистон аралаш жанг санъати (ММА) ассоциациясининг вилоят бўлими раиси, унинг ўринбосари ва аъзолари учун кўрсатилган номзодлар таништирилди. Кенгаш аъзолари томонидан кўрсатилган номзодлар бир овоздан маъқулланди.
Шундан сўнг ассоциациясининг вилоят бўлимига янги раис этиб сайланган вилоят ИИБ бошлиғи, генерал-майор Азизбек Икрамов “Аралаш жанг санъатлари ассоциацияси”нинг келгусидаги устувор вазифалари ҳақида сўз юритди.
Мазкур спорт турини ривожлантириш бўйича таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.
Конференциядан сўнг вилоятимиздаги ушбу спорт турига ихтисослашган мактаб ва клублар фаолияти манзилли ўрганилиб, моддий техник базасини яхшилаш борасидаги вазифалар белгилаб олинди.