13 Ноябр 2023 йил 1215

Адабиёт байрамида вилоят ички ишлар органлари  ходимлари ҳам фаол иштирок этишмоқда 

Фарғона вилояти ҳокимининг тегишли фармойишига кўра жорий йининг 9 ноябридан 11 ноябр кунига қадар вилоятимизда “Адабиёт байрами”  кўтаринки руҳда ўтказилмоқда.

Қувонарлиси шундаки, ташкил этилаётган тадбирларда адабиёт ва бадиий ижодга меҳри баланд бўлган ички ишлар органлари ходимлари ҳам муносиб иштирок этишмоқда.

 Жумладан, Қўқон шаҳар мусиқали драма театрида Завқий таваллудининг 170 йиллиги, Ҳусайин Шамс таваллудининг 120 йиллиги, Амин Умарий таваллудининг 110 йиллиги бағишланган хотира кечалари, таниқли ижодкор Коммуна Олимова таваллудининг 90 йиллигига бағишланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. 

Ушбу тадбирлар ҳам бевосита ички ишлар органлари ходимларининг фаоллигида ўтказилди.

Тадбирда Фарғона вилояти ҳокими маслаҳатчиси Соҳибжамол Тонготарова вилоят ҳокимининг, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси бўлим бошлиғи Фароғат Худойқулова уюшма раиси Сирожиддин Саййиднинг табрикларини йиғилганларга ўқиб эшиттирдилар. 

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари Нурбой Жабборов, устоз ижодкорлар Муҳтарама Улуғова,  Фароғат Худойқулова, Носир Зоҳидлар сўзга чиқиб, таваллуд саналари нишонланаётган адиблар ижодининг ўзига хос жиҳатлари ҳақида тўхталиб ўтдилар.

Тадбир сўнггида ички ишлар органлари ходимлари 90 йиллиги муносиб нишонланган устоз ижодкор Коммуна Олимовага совғалар тақдим этишди.

Адабиёт байрами доирасида Қўқон шаҳар мусиқали драма театри ижодкорлари томонидан саҳнага олиб чиқилган “Завқий” спектакли ҳам юрт посбонларига жуда манзур бўлди. 

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech