29 Март 2025 йил
473
Қува Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникумида профилактик тадбир бўлиб ўтди
Ушбу тадбирда Қува туман ички ишлар бўлими хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори, Раста МФЙ профилактика катта инспектори ҳамда Тахтакоприк туман МФЙ профилактика инспекторлари иштирок этишди.
Тадбирда иштирокчиларга ўқувчи ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш, оилавий зўравонликка қарши курашиш, хотин-қизларни қўллаб қувватлаш борасида чиқарилаётган қонун ва қарорни етказиш, оила-турмуш доирасидаги низолар, шаръий никоҳ ва эрта турмушнинг салбий оқибатлари, шунингдек, ёшлар ўртасида гиёҳвандликни олдини олиш бўйича тушунтиришлар берилди.Қатнашчиларни қизиқтирган саволларига мутасаддилар томонидан жавоблар берилди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати