10 Январ 2025 йил
1621
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-маёр Бекмурод Абдуллаев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ Фарғона вилоятида ўрганиш ишларини давом эттирмоқда
Вазир ўринбосари ташрифнинг иккинчи кунида Қўқон шаҳрида бўлди.
Жумладан, шаҳардаги “Муқимий” маҳалласида қад ростлаётган вилоят ИИБ
2-минтақавий
ҳудуд мувофиқлаштириш маркази биносининг қурилиш ишлари билан танишди.
Шунингдек, шаҳардаги Вояга етмаганларга ижтимоий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказида олиб борилаётган қурилиш ишларини бориб кўрди ҳамда амалга оширилаётган ишлар юзасидан масъулларга тегишли таклиф ва тавсиялар берди.