09 декабрь-Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни
Дунёнинг ривожланиши ҳамда тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш мақсадида корруцияга қарши курашда бирлашмоғимиз лозим!
Коррупция – бу ҳар бир жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришини издан чиқарувчи энг хавфли жиноятдир.
Ҳеч қайси мамлакат, бирон-бир ҳудуд ёки жамият йўқки у коррупцияга қарши иммунитетга эга бўлса.
Бирлашган миллатлар ташкилотида барча давлатлар ҳамкорликда, таълим, тиббиёт, суд-ҳуқуқ, демократиянинг ривожланишига коррупциянинг кириб боришига асосий эътиборини қаратувчи тадбир ишлаб чиқилган. Халқаро тадбир ўзининг эътиборини коррупциянинг барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда энг катта тўсиқ бўлишга қаратади.
Шу муносабат билан 2003 йил 09 декабрь куни Мексикада БМТнинг коррупцияга қарши конвенцияси имзоланган ва ушбу кун Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни сифатида эълон қилинган. Шу тариқа 2004 йил 09 декабрь кунидан бошлаб Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни сифатида нишонланмоқда.