8 нафар шахслар муддатидан олдин шартли равишда жазодан озод қилинди
Риштон туман ички ишлар бўлимида пробация гуруҳи ҳисобида жазо ўтаб келаётган назоратдаги шахслар ўртасида қайта жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш мақсадида давра суҳбати ва сайёр суд йиғилиши ўтказилди.
Суд жараёнида озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларни ўташ давомида ҳақиқатдан ҳам меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган, жазо ўташ тартиб-қоидаларига риоя қилган, тузалиш йўлига ўтган, судлар томонидан ўрнатилган тақиқ ва чекловларга тўлиқ амал қилганлиги учун Риштон тумани ички ишлар бўлими бошлиғининг тақдимномасига асосан турли муддатларга ахлоқ тузатиш ишлари ва озодликни чеклаш жазолари тайинланган 8 нафар шахслар муддатидан олдин шартли равишда озод қилинди.
2 нафар маҳкум эса ўзига тегишли хулоса чиқармай, жазо ўташдан қасдан бўйин товлаб юрганлиги сабабли оғирроқ жазога, яъни, озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати