4 Май 2022 йил 439

6 нафар ёшларга ноқонуний таълим берган шахс жавобгарликка тортилди

Жорий йилнинг 11 январь куни Фарғона вилояти ИИБ ТЭҚКБ ва ДХХ ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида Бағдод туманида яшовчи Х.С. исмли фуқаро бир неча ойдан буён ўз хонадонида тегишли давлат органининг рухсатномаси бўлмаган ҳолда 6 нафар вояга етмаган шахсларга араб тили граматикаси бўйича таълим бериш баҳонасида норасмий равишда “Хужра” ташкил қилганлиги фош бўлди.

Ушбу ҳолат юзасидан ҳам тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, жиноят ишлар бўйича Бағдод тумани суди тамонидан фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 241-моддаси кўра базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баробари, яъни, 1 350 000 минг жарима жазоси тайинланди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech