16 Сентябр 2022 йил
372
54.200.000 сўмлик картошка маҳсулотлари айтилган муддатга етиб келмади
Фарғона шаҳар.2022 йилнинг март ойида А.Ш ва бирга яшовчи турмуш ўртоғи О.Г.лар бир гуруҳ бўлиб, Т.М.ни ишончига кириб, ўн кун муддатда картошка маҳсулотини олиб келиб беришларини айтиб, 54.200.000 сўм пулларини олиб, ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборишган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а,б” бандлари (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати