3 Июн 2025 йил
1638
Томорқадаги 450 туп кўкнори фош этилди
Бувайда тумани
ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида, 1958 йилда туғилган Бувайда
қишлоғида яшовчи А.Х. (аёл)нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда,
томорқасида 450 туп кўкнори ўсимлигини парваришлаб келаётганлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
Ҳурматли фуқаролар ноқонуний экинлар парвариш қилманг. Бу албатта жавобгарликка сабаб бўлади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати