28 Апрел 2022 йил 802

350 АҚШ доллари ва жарима майдонидаги автомашина

Фарғона шаҳар.26 апрель куни ИИВ ШХББ Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида И.Ф ва М.Т.лар бир гуруҳ бўлиб, Т.М.нинг ишончига кириб, жарима майдонида сақланаётган жами 6.750.000 сўм жаримаси мавжуд бўлган “Ласетти-2” русумли автомашинасини Фарғона вилояти ЙҲХБдаги юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали ҳеч қандай тўловларсиз жарима майдонидан олиб чиқиб беришларини айтиб, 350 АҚШ доллар пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Ф.И ва М.Т.лар содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech