31 Декабр 2022 йил 356

3-сектор раҳбарияти ташаббуси билан 530 та эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олинди

Янги йил байрамини кўтаринки руҳда кутиб олиш, бу борада халқимизга муносиб шарт-шароит яратиш мақсадида, ота-боболаримиздан мерос қолган хайр-саҳоват ва инсонпарварлик тушунчаларига таянга ҳолда 3-сектор раҳбарияти ташаббуси билан ҳозирда оила аъзоларидан бири миграцияда бўлган 530 та оилалардан хабар олинди.

Шундан 399 та хонадонларга моддий кўмак берилди. Жумладан, 383 та оилага озиқ-овқат маҳсулотлари ва байрам совғалари тарқатилган бўлса, 16 та оилага нақд пул кўринишида ёрдамлар берилди. Саҳоват тадбирлари давомида жами 105 млн. 326 минг сўмлик ижтимоий ёрдамлар кўрсатилди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

Text to speech