3 дона дастгоҳ қурилмаси ва бошқа қиммат баҳо ашёларни ўғирлаган шоввозлар қўлга тушди
Олтиариқ тумани. Фуқаро М.Р ИИБга мурожаат қилиб, унда 2023 йилнинг 05 январь кунидан 02 февраль кунигача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс, Мустақиллик кўчасида жойлашган темир сетка ишлаб чиқариш цехига ғайриқонуний равишда кириб, нархи 1.200 АҚШ долларидан бўлган 3 дона дастгоҳ бошқарув қурилмаси, нархи 7.000.000 сўмлик 100 метрли мис кабели ва 5.700.000 сўмлик мис контактникларини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини малум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “б,г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни М.Р ва вояга етмаган М.И содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!
Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати