27 Декабр 2023 йил 3289

28800 дона пиротехника воситаларини сақлаб келаётган шахс қўлга тушди

Фарғона вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ инспекторлари ҳамда Бағдод тумани ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирлар давомида, Чўлюнус МФЙ.да  яшовчи, Қ.К.нинг ёни холислар иштирокида кўздан кечирилганда, “Трения” ёзувли 480 қути, 28800 дона, тахминий қиймати 3.500.000 сўм бўлган пиротехника воситалари борлиги аниқланиб, далилий ашё сифатида туман ИИБга  олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Қ.К.га нисбатан МЖТКнинг 185-моддасига прим 1-моддасига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилди. 

Пиротехника воситалари инсон ҳаёти ва соғлиги учун хавфлидир. Ўзингиз ва ўзгаларни бундай воситалардан жабрланишига  асло йўл қўйманг!

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати


Text to speech