25 Май 2022 йил 658

Қўштепа туманида 262 туп кўкнори гиёҳвандлик ўсимликларни парваришлаб келаётган шахс аниқланди

Қўштепа тумани.17 май куни туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Хумдон маҳалла ҳудудида яшовчи Э.Д исмли аёлнинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, томорқасида 262 туп кўкнори гиёҳвандлик ўсимликларни парвариш қилиб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Ҳолат юзасидан Қўштепа тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Тақиқланган экинларни экманг ва етиштирманг. Уларни экиш ва етиштириш қонунга хилоф ҳамда жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

Мазкур жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлигини эсдан чиқарманг.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech