23 Декабр 2023 йил
2767
Аёл хонадонида 25 000 000 сўмлик пиротехникаларни сақлаб келаётганлиги аниқланди
Фарғона тумани ИИБ ходимлари томонидан Наврўз м.ф.й яшовчи М.Р.нинг (аёл) яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, яшаш хонадони ҳовлисида, умумий баҳоси 25 000 000 сўм бўлган 112 дона “7 SHOTS” номли перотехника воситаларини ўтказиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланди.
Ҳолат юзасидан М.Р.га (аёл) нисбатан ЎзР. МЖтКнинг 185-моддаси 1-қисмига асосан чора кўришлик учун ЖИБ Фарғона тумани Судига юборилди.
Пиротехника воситалари инсон ҳаёти ва соғлиги учун хавфлидир. Ўзингиз ва ўзгаларни бундай воситалардан жабрланишига асло йўл қўйманг!
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати