26 Октябр 2021 йил 1500

25 октябрь - Ички ишлар органлари ходимлари куни байрами муносабати билан фахрийлар ҳолидан хабар олинди

Ички ишлар тизимида узоқ йиллар самарали меҳнат қилиб, одамлар тинчлиги ва осойишталиги, ҳуқуқлари дахлсизлигига муносиб ҳисса қўшган фахрийлар кўпчиликни ташкил қилади.

25 октябрь - Ички ишлар органлари ходимлари куни” байрами муносабати билан Фарғона вилояти ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармаси раҳбарияти тергов соҳасида кўп йиллар меҳнат қилиб, нафақага чиққан фахрийлар ҳолидан хабар олишди.

Фахрийларга Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти томонидан чоп этилган “Тергов хизмати фахрийлари” китоби ҳамда Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти номидан эсдалик совғалари топширилди.

Фахрийларнинг бой тажрибаси бугун ёш ходимларнинг хизмат фаолиятини самарали ташкил этишда, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини муносиб ҳимоя қилишда, юртимиз тинчлигини таъминлашда зарур эканлиги эътироф этилди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech