11 Декабр 2023 йил 1480

Фарғона туманида 24.000.000 сўм миқдорида бўлган 132.000 дона “Британик” номли пиротехника воситаларини хонадонида сақлаган шахс аниқланди

Фарғона тумани ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган профилактик тадбирлар давомида, Хўжа Ахмад Вале МФЙда яшовчи, О.З.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганида, яшаш хонадонида тахминий нархи 24.000.000 сўм миқдорида бўлган 132.000 дона “Британик” номли пиротехника воситаларини аниқланди.

Ҳолат юзасидан О.З.га нисбатан ЎзР.МЖтКнинг 185-моддаси прим 1-моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортиш чораси кўрилган. 

Пиротехника воситалари инсон ҳаёти ва соғлиги учун хавфлидир. Ўзингиз ва ўзгаларни бундай воситалардан жабрланишига  асло йўл қўйманг!

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати


Text to speech