26 Феврал 2020 йил
1244
200 АҚШ долларига ваъда қилинган касб
Риштон. 2020 йил 23 февраль куни, Ўйрат қишлоғида яшовчи, 32 ёшли С.Р., 2019 йил октябрь ойида таниши Яшинобод қишлоғида яшовчи, 38 ёшли Т.Э.нинг ишончига кириб, Давлат Унитар Корхонасига хайдовчилик лавозимига ишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, 200 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлигини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Т.Э.га нисбатан Ўз.Р. ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган ва ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати