6 Май 2022 йил 524

20 нафар фуқарога ноқонуний сабоқ берган шахснинг қилмишлари фош бўлди

Жорий йилнинг 21 февраль куни Фарғона вилояти ИИБ ТЭҚКБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Қўштепа тумани ҳам 2 йилдан буён ноқонуний диний таълим бериш билан шуғулланиб юрган шахснинг қилмишларига чек қўйилди.

Аслида Наманган вилояти Янги Қўрғон туманида рўйхатда туриб яшаган О.А исмли фуқаро жами 20 нафар шахсга ноқонуний диний таълим бериб келаётгани аниқланган. Энг ажабланарлиси, ундан дарс олаётганларнинг 17 нафари вояга етмаганлар бўлиб, 13 нафари Наманган вилоятидан, 1 нафари Қашқадарё вилоятидан келганлиги маълум бўлди.

Ушбу ҳолат юзасидан жиноят ишлар бўйича Қўштепа тумани суди томонидан ушбу фуқарога Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 241-моддаси билан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech