19-умумтаълим мактабида кибержиноятчиликка қарши тарғибот тадбири ўтказилди
Фарғона вилоятида жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ёшлар ўртасида
ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш, айниқса, интернет тармоғида кенг
тарқалаётган кибержиноятчиликка қарши курашиш мақсадида мунтазам равишда
профилактик тадбирлар ташкил этилмоқда
Шу мақсадда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларга қарши курашиш бошқармаси масъул ходимлари томонидан 19-умумтаълим мактабида тарғибот-ташвиқот тадбири ўтказилди.
Тадбирда кибер жиноят турлари, уларнинг оқибатлари, интернет фойдаланувчиларининг ҳуқуқий ва ахлоқий масъулияти, шахсий маълумотларни муҳофаза қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, бу каби жиноятларнинг қурбони бўлиб қолмаслик учун нималарга эътибор қаратиш кераклиги ҳақида мактаб ўқитувчилари ва ўқувчиларига батафсил тушунтиришлар берилди.
Шунингдек мазкур таълим муассасида содир қилинган жиноят
кенг жамоатчилик иштирокида шаҳар ИИБ раҳбарияти томонидан муҳокама қилинди.
Фарғона вилояти
ИИБ Ахборот хизмати