10.000.000 сўмлик трубаларни ўғирлаган шахс фош бўлди
Фарғона тумани. Кончилар маҳалла ҳудудида яшовчи фуқаро Д.Ж ИИБга мурожаат қилиб, 15 декабрь кунидан 16 декабрь кунига ўтар кечаси номаълум шахс А.Р.нинг яшаш ҳонадонига ғайриқонуний равишда кириб, хонадони молхонасида бўлган нархи 10.000.000 сўмлик 25-дона 100-метрликўлчамдаги трубаларини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни Д.Ж содир этганлиги аниқланиб, терёгов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!
Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати